Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Хитой компанияси Tesla'ни ортда қолдирди
4.07.2022 21:18,  
133

Хитойлик рақобатчи электромобиллар савдоси бўйича Теслаъдан ўзиб кетди ва саноатнинг глобал етакчисига айланди. Бу ҳақда Хитойнинг Cailian иқтисодий ахборот агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

2022 йилнинг биринчи ярмида BYD 641 000 дан ортиқ автомобиль сотди, бу ўтган йилга нисбатан 315 фоизга кўп. Tesla'га келсак, 2022 йилнинг январидан июнигача компания атиги 564 мингта электромобиль сотган.

BYD - Хитойнинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси. 2022 йилнинг баҳорида компания гибрид автомобиллар ва электромобиллар фойдасига фақат ички ёнув двигателли автомобиллар ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатди.

Компания бензинли двигателлардан фойдаланишни давом эттиради, лекин фақат электр двигатель билан жиҳозланган гибрид моделларда. BYD фақат ICE автомашиналари эгалари учун автомобилнинг бутун умри давомида якуний хизматлар ва эҳтиёт қисмларни тақдим этишда давом этишини айтди.

Март ойида BYD 104 900 га яқин электромобиль сотди. Бир йил аввал бу кўрсаткич 24,2 минг автомобилни ташкил қилган эди. Бундан ташқари, BYD 53,7 минг электромобиль ва 50,7 минг гибрид автомобиль сотган. Март ойидаги сотувлар компания тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан