Хитой коронавируснинг иккинчи тўлқинидан хавотирда

Хитой коронавируснинг иккинчи тўлқинидан хавотирда

Хитойга коронавирус инфекциясининг "четдан" кириб келиши ҳолатлари кўпаймоқда. Бу ҳолат Хитойда коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқинига сабаб бўлиши мумкин, деди Хитой Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Вазирлик вакилига кўра, ҳозирги кунда Хитойда 693 киши "чет-элдан" келган коронавирусни юқтириб олган. Бу статистика кенгайиши билан коронавирус билан касалланиш ҳолати хавфи юқори бўлади.