Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой коронавирусни муваффақиятли даволаш усулини ишлаб чиқди
23.01.2020 18:06,  
2080

Wуhan университети касалхонаси коронавируснинг янги туридан келиб чиққан жиддий касалликка чалинган пневмонияни муваффақиятли даволашди. Шифокорлар оғир аҳволда бўлган 53 ёшли эркакни қутқаришга муваффақ бўлишди.

Хитойлик шифокорлар коронавирус 2019-nCoV натижасида пайдо бўлган пневмониянинг янги турини экстракорпорал оксидланиш (қоннинг кислород билан тўйинганлик) билан даволашнинг муваффақиятли усулини ишлаб чиқдилар. Бу ҳақда пайшанба куни Sina ахборот портали маълум қилди.

1 январь куни бемор ўзини ёмон ҳис қилган ва иситма кўтарилганда шифокорларга мурожаат қилган. Бир неча кун давомида тана ҳарорати 39 даражага етган ва одатдаги терапия чоралари натижа бермади.

Беморнинг ўпкасига вирус жиддий таъсир кўрсатди, шунинг учун шифокорлар уни ЭКМК (Экстрокорпорал мемебранани кислородлаш) қурилмасига улашди. Шу туфайли одамнинг аҳволи аста-секин барқарорлашди ва тиклана бошлади.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, агар лаборатория текшируви беморнинг қонида коронавирус йўқлигини тасдиқласа, у тезда касалхонадан чиқарилади.

Ҳозирги вақтда янги турдаги пневмония ҳолатлари Шинжон-Уйғур ва Тибет автоном худудлари ва Цзинхай вилоятидан ташқари барча маъмурий-ҳудудий бирликларда қайд этилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан