Маҳаллий қўриқхонадан қочиб кетган фил сайёҳларга тегишли бўлган автомобиллар ёнига югуриб келиб, 20 дақиқа давомида уларни янчишда давом этди, автомобилларни эгаси танимайдиган ҳолатга келтиргач, емиш излаб, қўриқхонага қайтган. Қўриқхонадан қочган фил туфайли полиция ходимлари бир нечта йўлларни ёпишга мажбур бўлганлар. Хабар қилинишича, суғурта компаниялари янчилган автомобилларни кўрикдан ўтказиб, етказилган зарарни қоплаш ҳақида қарор қабул қилганлар.
Қўриқхона ходимларининг сўзларига қараганда, маъмурият автомобил йўлларига яқин жойда филлар учун махсус йўлак қолдирган ва жониворлар ундан чиқмаган.
Худди шундай воқеа яқинда Ҳиндистоннинг Силигури шаҳрида ҳам рўй берган эди. У ерда ёввойи фил шаҳар кўчаларини тамоман вайрон қилган.