Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой Ўзбекистонда 1000 киши ишлайдиган тўқимачилик корхоналари қуради
25.04.2019 17:40,  
37

Хитойнинг йирик халқаро корпорацияси Қаршқадарё ва Тошкент вилоятларида тўқимачилик корхоналари қурмоқда, деб хабар қилди ЎзА.

2017 – 2017 йилларда “Jinsheng Group” Қашқадарё вилоятида умумий қиймати 109 миллион доллар бўлган юқори технологияли тўқмачилик мажмуаси қуриб битказди. Корхонада 700 киши ишлайди.

Айни дамда ушбу лойиҳанинг иккинчи ва учинчи босқичлари амалга оширилмоқда. Унда 100 миллион доллар эвазига Қашқадарё вилоятида замонавий тўқимачилик мажмуаси қурилади.

Корхона 2020 йилнинг биринчи сорагида ишга туширилиши режалаштирилган. Унинг умумий қуввати 15 000 тонна аралаш ип ва 10 миллион метр квадрат матолар.

Jinsheng Group делегациясининг Ўзбекистонга бўлган ташрифи давомида “Ўзтўқимасаноат” ва Тошкент ҳамда Қашқадарё вилоятлари ҳокимиятларида музокаралар бўлиб ўтди.

Хитой компанияси 2019 – 2022 йиллар давомида Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳудудида пахта-тўқимачилик кластерини ишга туширишга тайёр эканини маълум қилди.

“Jinsheng Group” – бу тўқимачилик соҳасига ихтисослашган, бир неча корхонадан иборат ишлаб чиқариш гуруҳидир. Унинг таркибига 77та компания киради. Компаниялар Германия, Швейцария, ХХР ва бошқа давлатлар ҳудудларида жойлашган. Уларнинг йилик умумий обороти 3 миллиард долларни ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан