Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
29.04.2020 09:49,  
230

29 апрель куни эрта тонгда Тошкент шаҳрининг халқаро аэропортига бортида Хитой ҳукумати юборган инсонпарварлик юклари бўлган самолёт келиб қўнди.

Фото: Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарига кўра, юкларнинг қолган қисми ҳам тез орада тайёрланади ва Ўзбекистонга етказилади.

Фото: Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Қолган қисмида 100 мингта тест-тизим, 50 мингта тиббиёт ҳимоя кийимлари, 150 мингта KN95 тиббиёт ниқоблари, 1 миллионта тиббиёт жарроҳлик ниқоблари, 150 мингта тиббиёт қўлқоплари ва 1000 дона масофавий термометр бўлиши айтилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1939 кишини ташкил қилмоқда.

Вирус тарқалиши бошлангандан буён 992 киши соғайди, 8 киши вафот этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан