Хитой-Ўзбекистоннинг ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси коронавируснинг янги — "британия" ва "бразилия" штаммларига қарши самарали эканлиги тасдиқланди

Хитой-Ўзбекистоннинг ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси коронавируснинг янги —

10 декабрь куни Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев томонидан мамлакатда ZF-UZ-VAС2001 вакцинасининг III фаза клиник синовларининг бошланишига старт берилган эди.

️Хитойдаги Ўзбекистон элчихонаси ёрдамида Ўзбекистонга Zhifei компанияси томонидан 6000 дона синов вакцинаси (50% ҳақиқий вакцина, 50 % плацебо), 12 минг дона ПЗР тестлар, 8 минг дона антитаналарни аниқловчи тестлар хамда барча ишлатиладиган ёрдамчи материаллар (шприц, ниқоб, кўзойнак, криопробиркалар ва ҳ.к) олиб келинди.

2020 йил 10-декабрда республикада коронавирусга қарши Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom компанияси вакцинасиниг  учинчи босқичи синовлари бошланди.

Вакцина клиник тадқиқотлар гуруҳи таркибига 8 нафар Anhui Zhifei Longcom компаниясининг ходими, 30 нафар Илғор технологиялар марказининг олимлари, 112 нафар соғлиқни сақлаш ходимлари, 36 нафар Сall -марказ шифокорлари иштирок этди.  

️Тадқиқотларнинг учинчи босқичи натижаларига кўра, вакцина юқори самарадорликни ва юқори даражадаги антитаналар ишлаб чиқилишини кўрсатди. Бундан ташқари, 2021 йил феврал ойида ўтказилган синовлар доирасида лаборатория намуналари натижаларига кўра, вакцина коронавируснинг "жанубий африка" штаммига қарши актив нейтрал холатини сақлаб қолди.

Ўзбекистондаги клиник тадқиқотлар халқаро клиник амалиётда қўлланиладиган ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрларга мувофиқ GСР (Good Clinical Practice –Тегишли Клиник Амалиёт) қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилди.

Назорат гуруҳига киритилган 150 нафар кўнгиллиларнинг 90 фоизида иккинчи дозадан сўнг қонда 4,55 Au / ml дан юқори бўлган антитаначалар даражаси аниқланди, бу коронавирусни зарарсизлантириш учун етарли ҳисобланади. Вакцинани коронавируснинг янги "британия" ва "бразилия" штаммларига қарши самарали эканлиги ҳам тасдиқланди.