Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой парламенти Гонконг миллий хавфсизлиги тўғрисида қонун қабул қилди
30.06.2020 14:58,  
111

Гонконг миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонуни ХХРнинг энг юқори қонун чиқарувчи органи - Бутун Хитой халқ ассамблеясининг доимий қўмитаси томонидан маъқулланди. Аввалроқ, ҳужжат дунё ҳамжамияти ва махсус маъмурий ҳудуд аҳолиси томонидан танқидларга учраган эди. 

The South China Morning Post хабарига кўра, йиғилиш бошланганидан 15 дақиқа ўтгач, қонун лойиҳаси 162 қўмита аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланган. Қонун Буюк Британиянинг юрисдикциясида бўлган Гонконгнинг ХХРга топширилишининг 23-йиллиги бўладиган 1 июль куни кучга кириши кутилмоқда.

Гонконг маъмурияти раҳбари Керри Лам тасдиқланган ҳужжат тафсилотлари нашр этилмагунча изоҳ беришдан бош тортди. "Ҳозирги босқичда мен Гонконг миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонуни ҳақида шарҳ беришни ўринсиз деб биламан", - деди у журналистларга.

Қабул қилинган ҳужжат Пекин ва махсус маъмурий ҳудуд ўртасидаги муносабатларни тартибга солади ва Гонконгда хавфсизлик таҳдидларининг олдини олиш чораларини кўради. Тахминларга кўра, Пекин ўзининг махсус хизматларини Гонконгда жалб қилиш ҳуқуқини олади, бу эса ҳудуд автономияси тарафдорларининг фикрига кўра, Хитой маъмурларига исталмаган фуқароларни судсиз ҳибсга олишга имкон беради. ХХР раҳбарияти қарорига жавобан АҚШ Хитой амалдорларига қарши санкциялар киритди ва Гонконгни имтиёзли бизнес шерик мақомидан маҳрум қилди.

 

Мавзуга доир:

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан