Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой почта жўнатмаларидан коронавирус юқадими?
27.01.2020 14:47,  
724

Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш устидан назорат қўмитаси раиси Анна Попова почта жўнатмалари орқали коронавирус юқиши мумкин эмаслигини билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

"Ҳозирги кунда почта жўнатмалари орқали коронавирус юқиши хавфи мавжуд эмас. Бир жойдан иккинчи жойга юборилган нарса-буюмлар орқали вирус юқиши ҳолати исботланмаган", деди Попова журналистларга.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда янги коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 80 нафардан, касалланганлар сони эса 2400 нафардан ошган. Хубэй провинцияси ва унинг маъмурий маркази Ухань шаҳрида зарарланишнинг энг кўп ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳали Ўзбекистонда бу вирусга чалинганлар аниқланмаганини маълум қилди. Хитойга, зарурат бўлмаганда, бошқа хорижий давлатларга ҳам вақтинчалик бормасликни тавсия қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан