Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой раҳбари Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирди
18.02.2020 08:10,  
523

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллаб, таъзия билдиргани ва инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Мактубда шундай дейилади:

“Муҳтарам Президент жаноблари!

Хитой коронавирус тарқалишига қарши олиб бораётган кураш муносабати билан йўллаган таъзияномангиз учун Сизга самимий миннатдорлик билдираман.

Айтишганидек, қаердадир кулфат юз берса, ҳар ёқдан ёрдамга шошиладилар. Дунё ҳамжамияти, шу жумладан Ўзбекистон, Хитой ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди ва турли кўринишда қўллаб-қувватлади. Бу бизга бўлган дўстона муносабатни тўлиқ намоён этди.

Хитой эпидемияни профилактика қилиш ва назоратга олиш борасида муваффақиятга эришишига ишончи комил ва бунга қодир, шунингдек, бутун жаҳонда жамоат соғлиғини сақлаш ишига ҳисса қўшиш йўлида халқаро ҳамжамият билан биргаликда ишлашга тайёр.

Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқдаман ҳамда Сиз билан яқин мулоқотни давом эттиришга тайёрман.

Сизга мустаҳкам соғлик, фаолиятингизга муваффақиятлар, дўст Ўзбекистонга эса равнақ ва фаровонлик тилайман.

Хитой Халқ Республикаси Раиси

Си Цзиньпин”

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан