Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Хитой расмийлари ҳалокатга учраган самолёт ҳақида якуний қарорини эълон қилди
26.03.2022 20:53

21 март куни Хитойда ҳалокатга учраган Boeing 737 самолётининг барча 132 йўловчиси ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган деб эълон қилинди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Фуқаролик авиацияси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ху Чженхун шанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

«21 март куни учган China Eastern Airlines MU5735 рейси бортидаги барча 123 йўловчи ва тўққиз экипаж аъзоси ҳалок бўлди», деди у Хитой марказий телевидениеси томонидан эфирга узатилган матбуот анжуманида .

«Ишонч билан айтишимиз мумкинки, қидирув-қутқарув операцияси давомида бортда бўлганлардан бирортасининг ҳаёт белгиларини аниқлашнинг имкони бўлмади. ДНК таҳлили орқали 120 нафар ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш мумкин бўлди», - дея қўшимча қилди департамент вакили.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан