Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Хитой рус автомобиль бозорини эгаллаб олмоқда
6.08.2022 12:50,  
105

Россияда Хитой автомобилларини сотиш июль ойида тез суръатлар билан ўсди — Хитой брендларининг янги автомобиллари умумий бозорнинг 24,3 фоизини ташкил этди. Бу ҳақда «Автостат»сайтида хабар берилди.

Агентлик ўтган ойда руслар Хитойда ишлаб чиқарилган 8 642 янги автомобилларини сотиб олганини тахмин қилмоқда. Сўнгги ойларда Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилари ички бозорни тўлдиришга киришдилар.

Шундай қилиб, апрель ойида Россияда Хитой машиналарининг улуши 3,1 фоиздан, 12,6 фоизга, май ойида эса 16,9 фоизни ташкил этди. Июнь ойида бу кўрсаткич кескин равишда 21 фоизга ошди.

Июль ойида энг машҳур Хитой маркаси Geely Coolray кроссовери бўлиб, бундай автомобиллар 1219 нусхада сотилган. Иккинчи ўрин Haval Jolion эди, ундан кейин Chery – Tiggo 7 PRO ва Tiggo 4'нинг иккита модели руслар орасида катта талабга эга бўлди.

Бундан ташқари, руслар биринчи марта Хитой автомобилларини Корея автомобилларидан афзал кўрдилар — июлда Кореяда ишлаб чиқарилган автомобиллар умумий савдода 21,2 фоизни ташкил этди. Бозор етакчилари эса маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлиб, улар бозорнинг 30,9 фоизини эгаллашга муваффақ бўлишган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан