Хитой сайёҳлар орқали коронавирусни "тарқатиш"да айбланмоқда

Хитой сайёҳлар орқали коронавирусни

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Хитойни дунё бўйлаб сайёҳларни инфексияни тарқалиши учун атайлаб юборганликда айблади.

“Уханда нолинчи-бемор ноябр ойида пайдо бўлган эди. ЖССТнинг қалқони орқасида яширинган хитойлар икки ой давомида вирусни дунёдан яширди ва кейин уни тарқатиш учун Милан, Нью-Йорк ва бутун дунё бўйлаб самолётларда юз минглаб хитойликларни юборди", - дейди Трампнинг ёрдамчиси, Оқ уйнинг миллий савдо кенгаши раҳбари Питер Наварро.

Наварронинг қўшимча қилишича, Хитой вирусни Уханда тўхтатиб қола олар эди. Аммо бунинг ўрнига ҳамма нарсани пандемияга айлантирди.

Наварронинг чиқиши Трамп ҳукуматининг Хитой томон йўллаётган навбатдаги ҳужуми саналади.

Олдинги баёнотларда, вирус Ухандаги лабораториядан "чиқиб кетган" деб тахмин қилинган. Худди шу каби айбловлар The Daily Telegraph томонидан нашр этилган Ғарбий махсус хизматларнинг қўшма ҳужжатларида эълон қилинган.

Ҳужжатда айтилишича, кўршапалаклардан тарқаладиган коронавируслар Ухан шаҳрида йиллар давомида ўрганилган ва SARS вируси асосида ўзгартирилган вирусларни яратиш бўйича ишлар олиб борилган.

АҚШ маъмурияти ва конгресс Хитойга қарши коронавирус ҳақидаги ҳақиқатни яширганлиги учун иқтисодий санкциялар тайёрламоқда.