Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой табиий қуёшдан 13 марта иссиқроқ “сунъий қуёш” яратмоқда
21.12.2019 19:03,  
3259

Хитой ўзининг “сунъий қуёш”и – қуёш марказидаги термоядро реакцияларини такрорлаб атом ядросидан энергия оладиган реакторни ишга туширмоқда.

Лойиҳанинг муваффақиятли амалга ошиши уни амалга оширганларга тоза, арзон ҳамда деярли туганмас энергия олиш имконини беради, деб ёзмоқда Newsweek.

Реактор HL-2M Tokamak деб аталади. У 2006 йилдан бери қўлланилаётган “Експериментал Юқори Суперўтказгичли Токамак” лойиҳасининг бир қисми саналади. Март ойида Хитой миллий ядро корпорацияси HL-2M лойиҳаси шу йилнинг охирига қадар ишга туширилишини маълум қилган эди.

Корпорацияда ишловчи жануби-ғарбий физика университети раиси Дуан Сюрунинг сўзларига кўра, янги қурилма 200 миллион градус целсийгача чиқа олади. Бу қуёш марказидан 13 марта иссиқроқ дегани. Аввалги “сунъий қуёш” яратиш тажрибаларида у 100 миллион градус целсийгача етган эди.

Ядро синтези бу қуёшни қувватлантирадиган реаксия ҳисобланади. Бунда иккита енгилроқ атом ядролари битта оғирроқ атом ядроси ҳосил қилиш учун ишлатилади. Оғирроқ атом ядроси эса катта миқдордаги энергия манбаси ҳисобланади. Ядро ҳарорати тахминан 15 миллион даражага етадиган қуёшда водород атомлари бирлашиб гелийни ҳосил қилади.

Бу нарсани ерда такрорлаш учун олимларга ёқилғи керак. Хитойликлар бу ёқилғи сифатида плазмадан фойдаланишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан