Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой Халқ банки яна асосий қайта молиялаш ставкасини 3,65 фоиз даражасида сақлаб қолди
20.02.2023 17:48,  
24

Хитой банки ўзининг асосий қайта молиялаш ставкасини, асосий қарз олувчилар учун йиллик кредит ставкасини 3,65 фоиз даражасида сақлаб қолди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати ўз сайтида маълум қилди.

2019 йил август ойида кредитлашнинг янги эталонига айланган йиллик кредит ставкаси 2020 йил апрелидан 2021 йил декабригача 3,85 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. 2021 йил декабрь ойида ставка 3,8 фоизга, 2022 йил январь ойида 3,7 фоизга, кейин август ойида 3,65 фоизга туширилди ва йиллик кредит ставкаси бошқа ўзгартирилмади.

Хитой Халқ банки компанияларга қарз олиш харажатларини камайтиришга ёрдам бериш учун 2019 йил август ойи охирида асосий ставка ислоҳотини бошлади. Регулятор банклар томонидан бериладиган кредитлар бўйича бенчмарк ставкасини ўзгартирди. Кредит ташкилотлари банк кредитлашнинг асосий ставкасини эмас, балки ўзгарувчан кредит ставкаларини ҳисоблаш учун бенчмарк сифатида йиллик кредит ставкасига таянишни бошладилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан