Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой ядро қуроллари бўйича музокараларда иштирок этиш шартларини маълум қилди
8.07.2020 17:21,  
248

Вашингтон ядро арсеналини Пекин даражасигача қисқартирса, Хитой АҚШ ва Россия билан қуролсизланиш бўйича уч томонлама шартномаларда иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда ХХР Ташқи ишлар вазирлигининг қурол-яроғ назорати департаменти директори Фу Цун маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Биз Қўшма Штатлардан сўрадик: сиз Хитойдан уч томонлама музокараларга киришни сўрасангиз, аниқ нимани назарда тутяпсиз? Бу масалада паритетликка эришишнинг икки йўли бор: Хитой ўз ядровий арсеналини АҚШ даражасига кўтаради ёки сиз уни бизнинг даражамизга туширасиз. Ҳозирча АҚШ бу саволга жавоб бермади ... Агар АҚШ ўз даражаларини Хитой даражасига туширишга тайёрлигини айтса, эртаси куни музокараларга қўшилишдан хурсанд бўламиз ", - деди Фу Цун брифингда.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Хитой "бундай бўлмайди" деб тушунади.

Унинг қўшимча қилишича, Хитой АҚШ ва Россия ўртасидаги стратегик қуролларни қисқартириш шартномасини узайтиришни ва унинг асосида ядровий арсеналини қисқартиришни давом эттиришни ёқлайди.

2010 йилда имзоланган Стратегик ҳужум қуроллар сонини қисқартириш шартномаси (STARS-3) Россия ва АҚШ ўртасидаги қуролларни чеклаш тўғрисидаги ягона шартнома бўлиб қолмоқда. Келишув муддати 2021 йил февралда тугайди. Турли даражадаги АҚШ маъмурияти Хитой, Россия ва АҚШ ўртасида янги уч томонлама ядровий битимни ишлаб чиқиш бўйича музокараларга қўшилиши зарурлигини таъкидлайди. Пекинда эса бу фикр рад этилади. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, Россия START-3 шартномасининг муддатсиз узайтирилишини ёқлайди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан