Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой яна асосий савдо ҳамкоримизга айланди
19.06.2020 15:15,  
506

Жорий йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $12,985 млрд.га етди. Бу эса ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан $2,455 млрд. камроқ, дея хабар беради Статистика қўмитаси.

Экспорт умумий ҳажми $5,143 млрд.ни ташкил қилмоқда (бир йил аввалгига қараганда 15,6 % камроқ). Импорт эса $7,841 млрд. (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,1 % камроқ).

Жорий йилнинг беш ойи якунларига кўра, Хитой Ўзбекистон билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми бўйича яна пешқадамга айланди (бундан икки ой олдин Россия биринчи ўринни эгаллаган эди) - ўзаро савдо ҳажми $ 2,325 млрд.ни ташкил этди, бу бир йил аввалгидан сезиларли даражада кам (ўшанда $ 2,977 млрд. эди). Иккинчи ўринда Россия (2,2 миллиард доллар), учинчи ўринда Қозоғистон (1,091 миллиард доллар). Кейинги ўринларни Жанубий Корея (943,5 миллион доллар), Туркия (709 миллион доллар) ва Қирғизистон (302,8 миллион доллар) эгаллаган. 

Ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми (35,4%) МДҲ мамлакатларига тўғри келади. Сўнгги йилларда минтақа улуши ўсиб бормоқда.

Олтин асосий экспорт бўлиб қолмоқда - беш ой ичида Ўзбекистон 1,642 миллиард долларлик тилла сотган. Саноат маҳсулотлари (924,9 миллион доллар), хизматлар (879,5 миллион доллар) ва озиқ-овқат ва тирик ҳайвонлар (421,2 миллион доллар) кейинги ўринларни эгаллаган.

Экспорт таркибининг 82,9% товарлар, асосан саноат (18%), шунингдек озиқ-овқат ва тирик ҳайвонлар (8,2%), минерал ёқилғи, мойлаш мойлари ва шунга ўхшаш материаллар (7,5%)дан иборат. 

Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ҳажми 542,4 минг тоннадан ортиқни, қиймат жиҳатидан эса $ 305,1 млн.дан ошди (пасайиш даражаси 2019 йилнинг шу даврига нисбатан мос равишда 10% ва 40.9%). Мева ва сабзавотларнинг асосий экспорт бозорлари Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Афғонистондир.

Тўқимачилик экспорти таркибида асосий улуш пахта толаси (50,2%) ва тайёр трикотаж ва тикувчилик буюмлари (26,4%) ҳисобланади. Январ-май ойларида 348 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари 55 мамлакатга экспорт қилинди.

Ўзбекистонга энг кўп машина ва транспорт ускуналари (2,9 миллиард доллар), саноат маҳсулотлари (1,294 миллиард доллар) ва кимёвий маҳсулотлар (1 миллиард доллар) импорт қилинди. Ўзбекистонга, асосан, Хитой ($1,657 млрд.), Россия ($1,563 млрд.) ва Жанубий Кореядан ($926 млн.) импорт қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан