Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой яна бир бор АҚШни огоҳлантириб қўйди
26.05.2022 17:25,  
18

Кеча Хитой армияси Тайван ороли атрофида Россия ва билан қўшма ҳарбий машғулотларини ўтказаётганини эълон қилиб, бу ҳарбий машғулотлар АҚШ учун жиддий огоҳлантириш эканлигини айтди.

Хитой армияси шунингдек, Тайван Хитойнинг бир қисми ва ҳарбийлар хорижий кучлари хусусан АҚШнинг аралашувига йўл қўймасликка бел боғлаган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги сешанба куни АҚШ Тайван масаласида хато қилишда давом этса «қоплаб бўлмас нарх» тўлашини айтди.

Токиодаги ҳаракатида АҚШ президенти Жо Байден Тайванни қўллаб-қувватлашини очиқ эълон қилиб, агар Хитой Тайванга бостириб кирса АҚШ Тайванни ҳарбий жиҳатдан қўллаб- қувватлайди деб изоҳлади.

Хитой ТИВ матбуот котиби кеча АҚШ президентининг Тайван ҳақидаги сўзларига жавобан, Тайван ва Украина мавзуси бутунлай бошқача ва уларни таққослаш мутлақо мумкин эмас деб эълон қилди. У ўз сўзларида, Тайван Хитойнинг бир қисмидир ва биз ҳеч қайси давлатнинг ички ишларимизга аралашганига йўл қўймаймиз деб қўшимча қилди .

Хитой ТИВ шунингдек, АҚШ президенти Жо Байденнинг Хитойга қарши таҳдидига жавобан, АҚШ ўз ҳудудини ҳимоя қилишга қодир эканини билиши шарт деб таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан