Хитойда бир суткада битта коронавирус ҳолати аниқланди

Хитойда бир суткада битта коронавирус ҳолати аниқланди

Охирги 24 соат ичида Хитойда бир нафар янги Covid-19 ҳолати қайд этилди, 53 нафар бемор бутунлай соғайиб кетди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, янги ҳолат марказга бўйсунувчи Тянцзин шаҳрида қайд этилган.

Хитойда 1681 нафар четдан келган фуқароларда коронавирус ҳолати қайд этилган. Улардан 176 нафари ҳали ҳам касал. 4 беморнинг аҳволи оғир даражада. Ҳали ўлим ҳолати қайд этилмади.

Эпидемия ўчоғи бўлган Хубей вилоятида коронавирус юқтириб олиш ёки вирусдан вафот этиш ҳолати қайд этилмади. Ҳозирда вилоят шифохоналарида бирорта бемор коронавирусдан даволанмаяпти.