Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Хитойда ҳалокатга учраган Boeing 737 самолётининг овоз ёзиш қурилмаси АҚШга етказилди
2.04.2022 12:52,  
215

21 март куни Хитой жанубида ҳалокатга учраган Boeing 737 йўловчи самолётининг овоз ёзиш қурилмаси АҚШда жойлашган. Бу маълумотни Reuters агентлигига жума куни мутахассислари авиаҳалокатни тергов қилишда иштирок этиш учун Хитойга борган Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши (NTSB) тасдиқлади.

Reuters агентлигининг маълумотларига кўра, «NTSB Хитой фуқаро авиацияси маъмуриятига Вашингтондаги лабораторияда магнитафонни декодлашда ёрдам бермоқда». Агентлик ушбу жараёнда хитойлик мутахассислар бор-йўқлигига аниқлик киритмайди. Шунингдек, қурилма қачон ва қандай шароитда самолётдан АҚШга олиб келингани ҳам ҳозирча аниқ эмас.

Аввалроқ Хитой томони NTSB мутахассисларини Боэинг ҳалокатини текширишда иштирок этиш учун таклиф қилган эди. Америка агентлиги бир ҳафта ўтиб, таклифни қабул қилгани ҳақида хабар берди.

Ҳалокатга учраган самолётнинг кокпит овоз ёзиш мосламаси (CVR) 23 март куни топилган. Қурилманинг юзаси қаттиқ шикастланган, аммо хотира қисми бузилмаган. Дастлаб маълумотлар шифрини очиш учун Пекинга олиб кетилган. 27 март куни Хитой марказий телевидениеси қутқарувчилар иккинчи қора қутини ҳам топгани ҳақида хабар берди.

21 март куни бортида 132 киши бўлган China Eastern Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти Юннан провинциясининг Кунмин шаҳридан Гуандун провинциясининг Гуанчжоу шаҳрига парвоз қилаётганда ҳалокатга учраган эди. Барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди. 2015 йилдан бери эксплуатация қилинган самолёт Гуанси-Чжуан автоном вилоятининг Вучжоу шаҳар туманидаги тоғли ҳудудга қулаган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан