Хитойда коронавирус робот яратилди

Хитойда коронавирус робот яратилди

Хитойнинг топ университетлари тадқиқотчилари коронавирус тарқалишида инсонлар ҳаётини сақлаб қола оладиган робот яратди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Робот ғилдиракли "оёқ" ҳамда қўллардан иборат бўлиб, у ултратовушларни ҳамда беморнинг тана аъзоларидаги стетоскоп ёрдамида эшитиш мумкин бўлган товушларни қабул қила олади. 

Бундай вазифаларни одатда шифокорлар шахсан бажарадилар. Аммо камералар билан жиҳозланган ушбу робот ёрдамида тиббий ходимлар бемор билан бир хонада бўлишлари шарт эмас ва ҳатто бошқа шаҳарда ҳам бўлиши мумкин.

"Шифокорлар жуда жасур. Аммо бу вирус жуда юқумли... Биз энг хавфли ишларни бажариш учун роботлардан фойдаланишимиз мумкин", - деди роботнинг бош дизайнери, Синхуа университети профессори Чжэн Ганти. 

Чжэн жамоасида ҳозирча иккита робот бор. Улардан бири Ухандаги Union Hospital шифохонасида, иккинчиси эса ҳамон университет лабораториясида.

Бироқ робот унчалик ҳам арзон турмайди - таннархининг ўзи $72 минг. Ихтирочи ундан тижорий фойда кўзламайди, бироқ қайсидир компания уни кўп миқдорда ишлаб чиқаришидан умидвор.

Коронавирусга қарши кураш учун Хитой ҳукумати Уханга ўн минглаб шифокорларни юборган эди. Ўтган ойда уларнинг 3 мингдан ортиғи бу вирусни юқтириб олди.