Хитойда коронавирус хабарларини ёзиб бораётган блогерлар изсиз ғойиб бўлди

Хитойда коронавирус хабарларини ёзиб бораётган блогерлар изсиз ғойиб бўлди

Хитойда коронавирус эпидемиясига алоқадор махфий хабарларни ёзиб бораётган 3 нафар блогер, 19 апрелдан буён изсиз ғойиб бўлди.

Ғойиб бўлганлардан бирининг қариндоши берган маълумотларга кўра, блогерлар йўқолиб қолишларидан аввал Хитой полицияси томонидан сўроқ қилинган.

Блогерлар тарафидан ишлатилган Terminus2049​ номли сайтда, Хитой ҳукумати томонидан цензурага учраган, блокланган ёки ўчирилган хабарлар бошқатдан эълон қилиниб борилган эди.