Хитойда коронавирусдан ҳалок бўлганлар сони кескин ошди

Хитойда коронавирусдан ҳалок бўлганлар сони кескин ошди

©️ AP

Хитойнинг Ҳубей провинциясида янги турдаги COVID-19 (2019-nCoV) коронавируси туфайли 13 феврал куни 242 киши вафот этди

Бу айни турдаги зотилжам касаллигидан бир кунда энг кўп одам вафот этган ҳолат. Бундан олдинги рекорд 10 февралга тегишли бўлиб, ўша куни 103 киши касалликдан ҳалок бўлганди. 

Шунингдек, ушбу вирусдан зарарланганлар сони ҳам ортди: бир куннинг ўзида 14 840 кишида коронавирус аниқланган. Бунга сабаб минтақада янгича ташхис усуллари қўлланаётгани бўлди. 

Сўнгги соатларгача Covid-2019 коронавирусига чалинганлар сони 60 300 кишидан ошди, касалликдан ўлганларнинг умумий сони 1 369 кишига, бутунлай соғайиб кетганлар сони эса 6 061 кишига етди.