Хитойда коронавирусга чалинган 90% беморлар соғайди

Хитойда коронавирусга чалинган 90% беморлар соғайди

Хитой ҳукумати янги турдаги коронавирус COVID-19 билан оғриганлар сони камайганини маълум қилди. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш масалалари давлат қўмитаси хабар қилди.

Охирги маълумотларга кўра, Хитой шифохоналарида 5000 дан ортиқ коронавирусга чалинган беморлар қолган.

Пандемия вақтида Хитойда 81093 киши коронавирусни юқтирган бўлиб, уларнинг 72703 нафари соғайган. Бу коронавирус юқтириб олганларнинг 89,65% ини ташкил этади.