Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда кучли ёмғир ёғиши натижасида ўн икки киши ҳалок бўлди
29.06.2020 14:07,  
205

Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Сичуан провинциясида кучли ёмғир натижасида камида 12 киши ҳалок бўлиб, яна 10 киши бедарак йўқолди.

Хабар қилинишича, ўтган жума ва шанба кунлари Мяннин округини қамраб олган ёғингарчилик Ихай шаҳрида тошқинларга олиб келган, натижада 10 киши нобуд бўлиб, яна етти киши бедарак йўқолган.

Гаоянг минтақасида тошқинга учраган йўллар туфайли иккита машина дарёга тушиб кетди, икки киши ҳалок бўлди, уч киши бедарак йўқолди.

Табиий офат юз берган ҳудудда 10 мингга яқин одам бўлган, жами 7 700 кишидан ортиқ маҳаллий аҳоли эвакуация қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан