Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда меҳмонхона қулаши оқибатида халок бўлганлар 29 кишига етди
12.03.2020 20:38,  
267

Хитойнинг Фуцзянь провинциясининг Цюаньчжоу шаҳридаги меҳмонхонада қулаб тушган эди. Қутқарув гуруҳи вайроналар остидан 71 кишини олиб чиқди. Улардан 29 нафарининг жасади олиб чиқилди деб хабар бермоқда РИА Новости.

"12 март, пайшанба куни, соат 11:04 (13:04 тшв), у ерда бўлган охирги одам вайроналар остидан чиқариб олинди, аммо унда ҳаёт аломатлари йўқ. Бугунги кунга келиб Цюаньчжоу шаҳар округининг Лижен туманидаги меҳмонхона вайроналаридан 71 киши топилди", — дейилади хабарда.

Xinjia Express меҳмонхонаси 7 март куни маҳаллий вақт билан 19:30 да (21:30 тшв) қулаб тушган эди. Олти қаватли меҳмонхона 2018 йил июн ойида фаолият бошлаган эди.

Меҳмонхонадаги одамлар коронавирусдан карантин сифатида жойлаштирилган эди. Улардан 9 нафари меҳмонхонани тарк этишга муваффақ бўлган, қолган 71 кишига эса қутқарувчилар ёрдами керак бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан