Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда нефть истеъмоли тарихий даражага етиши кутилмоқда
15.01.2023 14:47,  
51

Коронавирусга қарши чекловлар бекор қилинганидан кейин Хитойда нефть истеъмоли бу йил рекорд даражага етиши кутилмоқда. Бу эса глобал талаб ва нархларни оширишга олиб келади.

Таҳлилчиларнинг ўртача прогнозига кўра, Хитойда талаб 2023 йилда кунига 800 минг баррелга ошади. Натижада талаб тарихий энг юқори даражага кўтарилиб, тахминан 16 миллион баррелни ташкил этади.

2022 йилда ички истеъмол бир йил аввалги 15,3 миллион баррелдан 15,2 миллион баррелга қисқарди.

Иккинчи чоракдан бошлаб талабнинг тикланиши тезлашиши кутилмоқда, чунки саёҳат ва ҳаво қатновлари, айниқса, халқаро рейслар аста-секин тикланади.

Халқаро энергетика агентлиги декабрь ойида 2023 йилда Хитой ва Ҳиндистонда истеъмолнинг ортиши туфайли глобал талаб кунига 1,7 миллион баррелга ўсишини прогноз қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан