Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда нефтга бўлган талаб қарийб тўлиқ тикланди
19.05.2020 13:30,  
128

Хитойда нефтга талаб деярли Пекин коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун чекловлар киритилишидан олдин кузатилган даражага қайтди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Хитойда нефтга бўлган талабнинг аниқ миқдорини реал вақт режимида аниқлаш қийин вазифа, бироқ мамлакатда хом ашё истеъмолини кузатувчи компания раҳбарлари ва савдогарлар бу кунига тахминан 13 миллион баррелни ташкил этади деб ҳисобламоқда", - дейилади хабарда.

Агентлик манбасининг қўшимча қилишича, Хитойда бензин ва дизел ёқилғисининг кўпайиши давлат ва хусусий нефтни қайта ишлаш заводларига хомашёни қайта ишлаш юкламасини оширишга мажбур қилди. Хитойнинг қайта ишлаш заводлари томонидан нефт сотиб олиш ҳажми ўсмоқда ва мамлакатнинг хом ашё захиралари пасаймоқда. 

Хитойдаги 20 %га пасайган талаб аста-секин тикланмоқда, чунки коронавирус пандемияси туфайли корхоналар ўз фаолиятини қайта тиклай бошладилар ва мамлакат бўйлаб саёҳатга қўйилган чекловларнинг бир қисми олиб ташланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан