Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда номаълум касаллик тез суратларда тарқалмоқда
31.12.2019 13:56,  
7583

Хитойнинг Ухан провинциясида номаълум касаллик тезлик билан тарқалмоқда.

«Келиб чиқиши номаълум бўлган ўпка яллиғланиши кўплаб ҳолатлари аниқланаётгани туфайли барча тиббий муассасаларига ушбу касаллик статистикасини олиб бориш, беморлар билан боғлиқ вазиятни кузатиб бориш ва хабар бериш ҳақида топшириқ берилди», дейилган шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарида.

Хитойда номаълум пневмония тарқалмоқда. Шифокорлар касаллик турини аниқлай олмаяптилар. Беморлар изоляция қилинган ҳолда даволанмоқда.

Провинцияда декабрь ойи ўзида 27 та вирусли пневмония билан хасталаниш ҳолатлари аниқланган, улардан 7 нафари ўта оғир аҳволда. Икки нафар беморнинг соғлиғи яхшиланди, яқин вақтларда уйларига жавоб берилади.

Илгарироқ Хитойда бир неча марта бу номаълум касаллик пневмониянинг тарқалиши кузатилганди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш уюшмаси маълумотларига кўра, 2002-2003 йилларда эпидемия вақтида мамлакатда 350 киши ҳалок бўлганди, касалланганларнинг жами сони 5 минг бемордан ошди. Умумий ҳисобда 30 та давлатда қарийиб 8,5 минг касалланиш ҳолатлари аниқланган, касаллик 900 кишининг умрига зомин бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан