Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда ўзбекистонлик олимларга пахта генетикасига оид ишланмаси учун патент берилди
13.01.2020 17:52,  
237

2019 йилнинг декабрида Хитой Халқ Республикаси патент идораси ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан яратилган пахта генларини нокаут қилиш (ўчириш) инновацион технологияси бўйича патент аризасини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Инновацион ривожланиш вазирлиги.

Бу ўзи қандай технология?

Пахта генларининг нокаут (ўчириш) технологияси олтинчи авлод инновацион технологияси ҳисобланади. У 2008 йилда ўзбек олимлари томонидан ихтиро қилинган бўлиб, Ўзбекистон ҳукумати кўмагида олиб борилган кейинги тадқиқотлар “Порлоқ“ ғўза туркумидаги юқори ҳосилли, барвақт пишувчи, узун толали, қурғоқчиликка ва тузга чидамли биотехнологик навларнинг яратилишига олиб келди. Мазкур технология дунёда илк бора пахтанинг бир вақтнинг ўзида бир нечта қимматли хусусиятларини такомиллаштириш имконини берди. Айнан муайян навнинг бир нечта хусусиятларини бир пайтнинг ўзида ўзгартириш пахта селекциясида асосий муаммо ҳисобланади. Натижада янги навларнинг ўртача ҳосилдорлиги гектарига 40 центнерга етди, 4.2 микронейрли, -37.9 (Стр) пишиқликдаги ва тола узунлигига 38-40 мм бўлган юқори сифатли тола олиш имконини берди.

Хитойдаги патент биринчиси эмас

Юртимиз олимлари ишлаб чиққан пахта генини нокаут қилиш технологияси Ўзбекистон, АҚШ, Миср ва Россияда патентлар ҳамда халқаро РCТ патентини олган.

Хитой пахтанинг юқори сифатли ва ҳашаротларга чидамли ҳамда янги патоген навларини яратишда замонавий биотехнологик усуллардан кенг фойдаланмоқда. Шунинг учун ҳам олимларимиз технологияси учун Хитойда патент олиниши тижоратлаштириш учун катта имкониятларни очади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан