Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Хитойда пандемия тарихидаги антирекорд қайд этилди
11.04.2022 15:22,  
88

Қатъий карантин чекловлари туфайли маълум муддат “омикрон”дан иҳоталанишга муваффақ бўлган Хитой давлатида, мана, бир ойдирки, касалланиш кўрсаткичлари кун сайин ошмоқда. 

Хусусан, кеча мамлакатда пандемия давридаги антирекорд қайд этилиб, 27 минг 500 нафардан зиёд беморда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу бир ҳафта ичида ўсиш динамикаси икки баравар юқорилаганини англатади. 

Якшанба куни касалликка чалинганлар орасида иситма, йўтал ва дармонсизлик каби белгилар бор-йўғи 1184 кишида кузатилган, холос. Қолган 26 минг 411 нафар беморда эса хасталик симптомларсиз кечаётгани маълум бўлган.

Шунга қарамай, айни пайтда мамлакатда даволанаётганлар сони 242 минг нафардан ошади. Бу — бир ҳафта аввалгига нисбатан 2,2 баробар кўп кўрсаткичдир. 

Энг мураккаб эпидемиологик вазият Шанхайда кузатилмоқда. 26 миллион аҳолига эга шаҳарда деярли икки ҳафтадан буён “локдаун” жорий қилинган. Бироқ бу ерда сўнгги пайтларда касалланганларнинг 80 фоизи ҳали соғайгани йўқ. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан