Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда тарқалган номаълум вируси Японияда ҳам аниқланди
16.01.2020 20:08,  
2114

Хитойда пайдо бўлган сирли короновирус Япония ҳудудида пайдо бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, у бир кишида аниқланган. Бу ҳақда Kyodo News хабар бермоқда.  

Япония Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ушбу вирус Канагава префектурасида истиқомат қилувчи 30 ёшли хитой миллатига мансуб кишида учраган. Аниқланишича, у Японияга Хитойнинг Ухань шаҳридан келган. Уханда унинг ҳарорати кўтарилиб кетган, лекин шундай бўлишига қарамай, Японияга келишга муваффақ бўлган ва шу ердаги шифохоналардан бирига ётқизилган. Беш кунлик даволанишдан сўнг, шифохонадан чиқарилган. Ҳозир унда фақат ютал асоратлари сақланиб қолган. Япония ҳукумати ушбу касаллик ҳақида маълумот тўплаш мақсадида махсус штаб ташкил этди.  

Маълумот ўрнида, номаълум қўзғатувчили пневмониянинг тарқалиши Ухан шаҳрида 2019 йил декабр ойида қайд этилган. 40 дан ортиқ одам чалинган сирли инфекциянинг сабаби коронавирус бўлиб чиқди.

Биринчи бемор 9 январ куни вафот этди ва унинг аниқ сабаблари номаълум — бу одамга қорин бўшлиғи ўсмаси ва жигарнинг сурункали касаллиги ташхиси қўйилган.

Ҳозир касалланганлар билан яқин алоқада бўлган 700 га яқин киши кузатувда, уларнинг 419 нафари шифокорлардир.

Касаллик қўзғатувчиси барча касаллар ташриф буюрган шаҳар денгиз маҳсулотлари бозорида бўлган деб тахмин қилинмоқда. Бозор ёпилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан