Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда уйлар нархи етти йиллик энг паст даражага тушди
17.11.2022 10:15,  
68

Хитой Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, янги уйлар нархи октябрь ойида 1,5 фоизга арзонлашди. Бу ҳақда Коммерсант хабар бермоқда. 

Октябрь ойида нархларнинг пасайиши 2015 йил августидан бери энг юқори кўрсаткич бўлди. Нархлар индекси Хитойнинг 70 та йирик шаҳарлари маълумотлари асосида ҳисобланади.

Хитойда қурилиш соҳаси давлат томонидан фаол қўллаб-қувватланаётганига қарамай, COVID-19 билан боғлиқ узоқ муддатли чекловлар туфайли нархлар пасайишда давом этмоқда. 

Мутахассисларнинг қайд этишича, кўчмас мулк секторига талаб ва инвестициялар пасайиб бормоқда, шунинг учун ҳам фойда инвесторлар кутганидек бўлмаяпти. 

Centaline кўчмас мулк агентлигининг бош таҳлилчиси Чан Давей Хитой кўчмас мулк бозори тўртинчи чоракда ҳам пасайишига ишонишини маълум қилган.

Уй-жой қурилиши бозорини инқироздан қутқариш учун Хитой ҳукумати аллақачон 16 банддан иборат режани таклиф қилган. 

Улар орасида ипотека ставкаларини пасайтириш, кредитни тўлаш муддатларини узайтириш ва айрим харидорлар учун шахсий даромад солиғини бекор қилиш киради. 

Шунга қарамай, кўплаб таҳлилчиларнинг фикрича, чоралар талабни заифлаштиришга қаратилмагани учун етарлича самарали бўлмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан