Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда вирус тарқалишининг олдини олиш учун ёпилган шаҳарлар сони 13 тага етди
24.01.2020 13:40,  
584

Хитойнинг Хубей провинциясида коронавирус тарқалиши туфайли Ухан билан бирга 13 та шаҳар ёпиб қўйилди. 

Бугунги кунга қадар транспорт қай бир даражада кириб чиқиши чекланган аҳоли пунктлари қуйидаги шаҳарлар: Ухань (11 миллион киши), Чиби (534 минг киши), Эчжоу (1,08 миллион), Хуанган (7,5). миллион), Сяньтао (1,6 миллион), Чжицзян (550 минг), Цянцзян (963 минг), Хуанши (2,7 миллион), Эньши (809 минг) ва Сянин (2,5 миллион).

Ушбу тадбирлар провинциянинг 29,2 миллиондан ортиқ аҳолисига таъсир кўрсатди.

Ухань шаҳридаги карантин бошқа чоралардан фарқ қилади. Пайшанба куни соат 10.00 дан бошлаб бу ерда ер усти транспорти, паромлар, метро тўхтатилди, йўловчилар автобусларига бу ерга кириш тақиқланади. Бундан ташқари, аэропортлар ва темир йўл станцияларидан жўнаш бекор қилинди. Ҳокимият бирон бир ўринли сабабсиз шаҳарга бормасликни ва уни тарк қилмасликни тавсия қилади.

Хитойда пайдо бўлган ва ҳозирча даъвоси топилмаган коронавирус туфайли шу пайтга қадар 17 киши ҳалок бўлди. Вирусни юқтирган 571 кишидан 95 таси оғир аҳволда қолмоқда.

Коронавирус туфайли бокс бўйича лицензион турнир бекор қилинди, 3 кун дунёнинг энг бой одами бўлиб турган Бернард Арнаулт 3,7 млрд доллар йўқотди ва ўз мавқейини Жефф Безосга бой бериб қўйди.

Маълумотларга кўра Ухан шаҳрида 250 нафар атрофида Ўзбекистон фуқаролари, асосан олий таълим муассасалари талабалари яшайди. Уларнинг нисбатан кўпчилиги семестр якунланганлиги сабабли ватанга қайтишган. Элчихона маълумоти бўйича ҳозирда шаҳарда 30 ортиқ Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин. Уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун “Wechat”​ ижтимоий тармоғида “Ухан 2020 Ўзбекистон” гуруҳи тузилди. Талабаларга хотиржамликни сақлаш, зарурий эҳтиёт ва профилактика чораларига амал қилиш кераклиги тушунтирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан