Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойдаги мегаполисда Covid-19 туфайли ҳарбий ҳолат эълон қилинди
15.06.2020 13:36,  
320

Пекиндаги йирик улгуржи бозорда коронавирус топилгандан кейин қўшни Хэбэй провинсиясидаги Баодин шаҳрида ҳарбий ҳолат эълон қилинди. 

"Епидемия билан курашиш бўйича тезкор штаб Баодин шаҳрида эпидемия тарқалишининг олдини олиш учун тезкор ҳарбий куч жорий этилишини ва ҳарбий ҳолат механизмини ишга туширишни эълон қилди", - дейилади шаҳар ҳокимяти сайтида эълон қилинган байинотда.

Таъкидланишича, Баодин Пекин билан ёнма-ён жойлашган бўлиб, одамлар ўртасида товарлар ва одамлар ҳаракати жуда яқин бўлган, бу эса ҳушёрликни талаб қилади.

11 миллиондан ортиқ аҳолига эга Баодин шаҳри Пекиндан 147 километр узоқликда жойлашган.

13 июн куни Пекиннинг Фэнтай туманидаги Синьфади улгуржи бозорида импорт ласос сотиладиган дўконда коронавирус аниқланганидан кейин бозор ёпилган эди. Фэнтай туманида ҳам ҳарбий ҳолат эълон қилинган, соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш даражаси яна иккинчи даражага кўтарилди. Душанба куни Пекин ҳукумати матбуот хизматининг раҳбари Сюй Хэцзянь мавжуд вазият туфайли Пекинда Covid-19 тарқалиш хавфи катта эканлигини таъкидлади.

Ҳозирда 79 киши Пекин касалхоналарига Covid-19 ташхиси билан ётқизилган. 11 июнгача Пекиндаги 56 кун давомида биронта ҳам маҳаллий аҳолидан коронавирус инфекцияси қайд этилмаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан