Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойдан 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари олиб келинди (видео+фото) 
4.02.2020 17:27,  
625

Мамлакатимизнинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2020 йилнинг 4 февраль куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 14:30 да (Тошкент вақти билан соат 11:30) “Uzbekistan Airways” АЖнинг чартер рейси Пекин шаҳри аэропортидан Тошкент шаҳрига учиб кетди. Унинг бортида Хитойнинг қатор ҳудудларидан 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва 13 нафар экипаж аъзолари ватанга қайтмоқда.

Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан Хитойдан қайтиб келаётган барча йўловчилар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига жойлаштириладилар, у ерда бутун карантин даврида малакали тиббиёт ходимлар кузатуви остида бўладилар ҳамда барча зарурий дори-дармон, тиббиёт воситалари ва тегишли озиқ-овқат билан бепул таъминланадилар.

Ухан шаҳридан ва Хитойнинг бошқа минтақаларидан олиб келинаётган Ўзбекистон фуқаролари бутун инкубацион даврда карантинда ушлаб турилади. 14 кун давомида уларнинг оила аъзолари, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашишига рухсат берилмайди.

4 февраль куни махсус чартер рейс карантин ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Ухан шаҳрига учиб кетиши режалаштирилмоқда.

Чартер рейсга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий текшириш институтининг юқумли касалликлар бўйича тажрибали мутахассис ва эпидемиолог-шифокорлари ҳамроҳлик қилишди.

Эвакуация қилинган йўловчилар самолётга чиқиш пайтида дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, юқумли касалликлар бўйича малакали шифокор-мутахассислар аэропортда Хитойдан келган юртдошларимизни текшириб, автобусларга чиқарди.

 

 

 

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан