Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойдан эвакуация қилинган фуқаролар карантинда қандай яшамоқда? (фото)
7.02.2020 20:47,  
6437

Хитойдан учта чартер рейс орқали юртимизга олиб келинган фуқаролар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра,14 кун давомида (касалликнинг яширин даври) тиббий кузатувга олиш мақсадида махсус тайёрланган муассасаларга жойлаштирилди.

“Бўстон” санаторийсига жорий йил 4 февраль куни Хитойнинг Пекин шаҳридан олиб келинган 250 нафар фуқаро жойлаштирилди. Мазкур тадбирларга тегишли тартибда касбий тайёргарликдан ўтказилган соҳанинг етакчи ва тажрибали мутахассислари жалб этилди.

Муассасада барча зарурий шароитлар яратилган, ўрин-жойлар, озиқ-овқатлар, зарур дори-дармонлар, диагностика, дезинфекция, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминланган. Келган фуқароларнинг кийимларини сифатли ювиш учун кирхона, тиббий анжомларни стерилизациядан ўтказиш учун алоҳида пункт ва автотранспортлар учун дезинфекция майдони ва дезинфекцион воситалар захираси яратилган.

Тиббий кузатувдаги фуқароларимизнинг термометриядан ўтказиш, ниқобларни ўз вақтида алмаштириш ва хоналарни шамоллатиш ҳамда намли тозалаш ишларини ўтказилиши малакали эпидемиологлар томонидан назоратга олинган. Юқумли касалликлар шифокорлари томонидан икки маҳал тиббий кўрик ўтказилмоқда.

Хитой билан Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар вақтинча тўхтатилган. Коронавирус инфекцияси қайд этилган давлатлардан келаётган йўловчилар 12 та аэропорт, 5 та темир йўл ҳамда давлат чегараларини кесиб ўтиш жойларидаги 53 та Санитария карантин пунктларида тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Тошкент давлат стоматология институти маъмурияти биносида (эски ТошМИ) call – марказ ташкил этилиб, унда Хитойдан олиб келинган ватандошларимиз ўз оила аъзолари, яқинлари билан 30 га яқин видео конференция алоқалари ёрдамида тўғридан – тўғри мулоқот қилишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан