Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойга газ экспорт қилиш қисқартирилади
8.05.2020 19:46,  
404

Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон коронавирус пандемияси натижасида талабнинг пасайиши сабабли Хитойга газ этказиб беришни қисқартириш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда S&P Global Platts'га берган интервюсида "Ўзбекнефтгаз" бош директори Меҳриддин Абдуллаев маълум қилди.

Хитой газ етказиб беришни қисқартиришни сўраган. Абдуллаевнинг сўзларига кўра, газ етказиб бериш ҳажми Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон ўртасида мутаносиб равишда камаяди.

Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон аниқ ҳажмларни муҳокама қилмоқда, аммо ҳозирча қарор қабул қилинмаган, деди “Ўзбекнефтгаз” раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё мамлакатлари Хитойга газни Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой газ қувури орқали узатади. Газ қувурининг ўтказиш қобилияти йилига 55 миллиард кубометр газни ташкил этади. Ўзбекистон Хитойга қарийб 10 миллиард кубометр газ етказиб беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан