Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойлик айрим амалдорларнинг яқинлари хориждаги мулкларини сота бошлади
20.05.2022 14:03,  
48

Тарқалган хабарларга кўра, тез орада Хитой Коммунистик партияси оила аъзолари хорижда йирик мол-мулкка эга бўлган амалдорларнинг лавозими кўтарилишини тўхтатиб қўяди.

Шунингдек, The Wall Street Journal нашри Хитойдаги мансабдорлар, уларнинг турмуш ўртоқлари ва фарзандларига хориж банкларида зарур сабабларсиз (масалан, ишлаш ёки ўқиш) ҳисобрақам очиш мумкин эмаслигини ёзган.

Баъзи юқори лавозимли амалдорларнинг оила аъзолари ҳужжат талабларига мувофиқ бўлиш учун хориж компанияларидаги акцияларини сота бошлаган.

Таъкидланишича, мазкур ҳужжат хитойлик амалдорлар ва уларнинг қариндошларига Ғарб давлатлари томонидан санкциялар киритган тақдирда пайдо бўладиган хатарни камайтириш мақсадида президент Си Цзинпин томонидан қабул қилинган, деб ёзади.

«Раҳбар кадрлар, айниқса, юқори лавозимдагилар оилавий интизом ва ахлоқ қоидаларига эътибор қаратишлари лозим. Улар ўрнак кўрсатиши, масъулиятли бўлиши ва ишини ҳалол бажариши керак», деганди Си Цзинпин шу йилнинг январида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан