Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Хитойлик докторлар текширган» — Россия Лукашенконинг сўзларига жавоб қайтарди
19.04.2020 00:15,  
1829

Беларус президенти Александр Лукашенко коронавирусни аниқлаб берадиган Россия синов тизимларини танқид қилган эди.

Президентнинг сўзларига кўра, русларнинг тест тизимлари тез-тез нотўғри натижа кўрсатмоқда.

Роспотребнадзор таъкидлашича, «Вектор» давлат марказида ишлаб чиқилган тизимлар кўп жиҳатдан хорижий аналогларидан устундир. Уларнинг самарадорлигини турли мамлакатлар тизимларининг қиёсий синовларини ўтказган хитойлик шифокорлар тасдиқлашди.

Хабарда айтилишича, айнан шундай тест тизимлари орқали Беларусда коронавирусни юқтириб олган биринчи беморлар аниқланган.

Роспотребнадзор, шунингдек, Москва Минскка 14 мингта тизимни бепул берганлигини эслатиб ўтмоқда.

Умуман олганда, Россия 30 дан ортиқ мамлакатларга 400 мингга яқин тест тизимларини бепул етказиб берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан