Хитойлик эркак ўғлини сотиб, пулига янги хотини билан саёҳатга чиқди

Хитойлик эркак ўғлини сотиб, пулига янги хотини билан саёҳатга чиқди

Се фамилияли хитойлик эркак икки ёшли ўғлини сотиб, янги рафиқаси билан саёҳатга кетди, деб ёзади "Известия".

Aжрашганидан кейин болани васийликка олган эркак янги рафиқаси билан доимий равишда жанжаллашган. Ўз ҳаётини енгиллаштириш учун Се ўғлидан қутулишга қарор қилди. У боласини бефарзанд жуфтликка 158000 юанга (24.400 AҚШ доллари) сотиб, рафиқаси билан мамлакат бўйлаб саёҳатга борган.

Сенинг оиласи бола йўқолганини пайқаб, полицияга мурожаат қилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари боланинг отасини Хитойнинг Чжецзян вилоятида ҳибсга олишди.