Хитойлик миллиардер Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашишда ёрдам беради

Хитойлик миллиардер Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашишда ёрдам беради

Хитойлик миллиардер, Alibaba Group асосчиси Жек Ма ва унинг хайрия фонди 7 та мамлакатга коронавирус пандемиясига қарши курашишда ёрдам беради. Бу ҳақда Reuter агентлиги хабар қилди.

Рўйхатга қуйидаги мамлакатлар киритилган: Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Вьетнам ва Бутан.

Ушбу мамлакатларга жами 1,7 миллион дона ниқоб, 165 минг дона COVID-19ни аниқловчи тест, ҳимоя кийимлари ва зарурий тиббий асбоб-ускуналар юборилади.

Фонд бунга қадар Хитой, Россия, Жанубий-Шарқий Осиё, ЕИ ва Африка мамлакатларига коронавирусга қарши курашишда ёрдам қўлини чўзган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳукумати Ўзбекистонга 8 тонналик инсонпарварлик ёрдамини жўнатгани  эди.