Хитой олимлари 6G технологиясида ишлатиладиган терагерц тўлқинларининг нурланиши мия ҳужайраларининг кўпайишига олиб келиши мумкинлигини аниқладилар. Бу ҳақда "South China Morning Post" хабар берди.
Тажрибалар сичқонларда амалга оширилди. Маълум бўлишича, терагерц нурланишининг кичик дозаси мияда нейронларнинг ўсишини рағбатлантирадиган маълум оқсилларни ишлаб чиқаришга таъсир қилади.
Радиация натижасида нейронлар таъсирланмаган бўлсада, 6G тўлқинларининг мияга таъсири ҳали ҳам олимларнинг ташвишларини келтириб чиқарди, шунинг учун тадқиқотлар давом этади. Маълумки, терагерц тўлқинлари 5G'да ишлатиладиган миллиметр тўлқинларига қараганда анча юқори частотага эга.
Қўрқувнинг қўшимча сабаби сифатида олимлар Россия фанлар академиясининг 2009 йилдаги тадқиқотини эслатиб ўтдилар.Терагерц нурларининг бир неча соат давомида кучли таъсир қилиши мия ҳужайралари ҳароратининг кўтарилишига олиб келиши аниқланган.