Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойлик тадбиркор тиббий ниқоб савдосидан $1,9 млрд даромад олди
28.03.2020 16:07,  
631

Хитойлик тадбиркор Ю Сиаонингга тегишли тиббий ниқоблар ишлаб чиқарувчи Dawn Polymer компанияси Хитой бозорининг 40 %ига эгалик қилади. У коронавирус туфайли энг кўп фойда олган оз сонли тадбиркорлардан бири.

"Тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш Ю учун пул чоп этишга ўхшаб қолган" деб ёзмоқда Financial Times.

Ҳозирда тиббий ниқоблар учун глобал миқёсда ажиотаж талаб юзага келган. Дунё ҳукуматлари деярли ҳар бир фуқароси учун ниқоблар харид қилмоқда ёки ушбу соҳада имтиёзлар тақдим қилмоқда. Масалан, Ўзбекистонда тиббий ниқоб ишлаб чиқариш учун бериладиган лицензия бекор қилинди. Қозоғистон аҳолига бепул тиббий ниқоблар тарқатмоқда.

Хитой Ухандаги пневмония тарқалиши ҳақида маълум қилгандан 6 ҳафта ўтиб, компания акциялари 417 %га ошди.

Dawn Polymer 2002 йилда жаноб Ю томонидан асос солинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан