Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойликлар бирга-бир кўчириб олган ғарб архитектура ёдгорликлари (фото)
5.09.2019 16:24,  
176

Қаерга саёҳатга борманг, ҳамма жойда хитойликларни учратасиз. Улар ҳар қандай, ҳатто унчалик танилмаган ёдгорликлар фонида ҳам суратга тушишади. Гўёки Хитой аҳолиси барча туристик жойларни зиёрат қилиш имкониятига эга деган тасаввур пайдо бўлади. Аслида хитойликларнинг 8% дагина хорижга чиқиш паспорти бор, холос.

Мамлакатнинг барча аҳолиси дунёнинг диққатга сазовор жойларини кўриш имкониятига эга бўлиши учун Хитой ҳукумати сайёрамизнинг энг машҳур архитектура дурдоналарини ўз юртларида қуришга ва ҳатто бутун Европа шаҳарларини кўчириб олишга қарор қилди. AdMe.ru сайти ана шундай меъморий иншоотлар ҳақида хабар беради.

1. Австриянинг тоғли Ҳаллштатт шаҳарчаси

2012 йил Хитой жанубидаги Гуандун провинсиясининг Хуэйчжоу шаҳрида Австриянинг Ҳаллштатт шаҳарчасининг айнан нусхаси барпо этилди. Лойиҳанинг қиймати 800 миллион доллардан ошади. Шаҳарда Ўрта аср черковининг нусхаси қурилган ва марказий майдондаги ҳар бир детал нуқта вергулигачага кўчирилган.

2. Эйфел минораси

Ханчжоу шаҳарчасидаги турар-жой мажмуаси қурилиши 2007 йилда Эйфел минорасининг 108 метрли нусхаси қурилиши билан бошланган. Бироздан кейин 31 квадрат километрдан кўпроқ ҳудудда Париж меъморчилиги услубидаги уйлар ва ҳаттоки Версал фавворалари нусхалари бўлган парк ҳам бор эди.

3. Париждаги Ғалаба аркаси

Париждаги ғалаба аркаси ХIХ асрда, Наполеон жанглари қаҳрамонлари шарафига қурилган. Баландлиги 50 метр. Хитойдаги нусхаси эса ундан 10 метр баландроқ ва бу ушбу ёдгорликнинг ягона нусхаси эмас. Дунгуан шаҳридаги New South China Mall (дунёдаги энг катта савдо марказларидан бири) кираверишида ҳам шунақа арка ўрнатилган.

4. Мезон-Лаффит саройи

Хитойлик мултимиллионер ва ишлаб чиқувчи Чжан Юйчэн Пекин чеккасида француз Мезон-Лаффит  саройи  нусхасини 50 миллион долларга қурди. Барча ички деталлар 17-аср биносининг айнан ўзи: мармар зинапоялар, биллур қандиллар ва ҳаттоки расмларгача ўхшайди. Бугунги кунда Хитой саройи спа ва шароб музейига эга ҳашаматли меҳмонхонага айлантирилган.

5. Кремл

Синжчен шаҳрида мамлакатдаги америкаликларнинг биринчи хусусий олий таълим муассасаси – СИАС университети жойлашган. Муҳташам мажмуа таркибига турли услубларда қурилган 30 дан ортиқ иншоотлар киради. Масалан, маъмурий биноси Капитолий тепалигига ўхшайди. Ўқув биноларидан бири эса, Москвадаги Кремлнинг айнан ўзгинаси.

6. “Спас на крови” черкови

Хитойнинг Манжурия шаҳрида Москва ва Санкт-Петербургнинг энг машҳур архитектура ёдгорликларининг нусхалари сақланадиган улкан парк мавжуд. Ва бу шунчаки биноларнинг миниатюралари нусхалари бўлган ҳудуд эмас. Фақат улар ташқи кўринишда, черковларга ўхшайди. Ичкарида рус маданияти ва урф-одатлари билан боғлиқ турли хил музейлар мавжуд.  

7. Авлиё Василий собори

Қизил майдондаги машҳур соборни қурмасдан туриб, юқоридаги паркни мукаммал қуриб бўлмас эди. Фақат хитойча нусхада хоч ва бошқа диний рамзларни кўрмайсиз: чунки бу ибодатхона эмас, архитектура ёдгорлиги-ку.

8. Пётр I ёдгорлиги

Паркда, нафақат, бинолар нусхаси, балки Россиянинг турли шаҳарларидаги ҳайкалтарошлик намуналари ҳам мавжуд. “Бронза чавандоз”дан ташқари, бу ерда Пушкин, Тургенев, Гагарин ёдгорликлари, шунингдек "Ишчи ва колхозчи қиз" ҳайкалини ва "Ватан" монументининг кичик нусхасини топишингиз мумкин.

9. Қирол қўнғироғи

Ҳатто афсонавий Кремлдаги Қирол қўнғироғи нусхаси ҳам бор. Паркнинг марказида баландлиги 72 метр бўлган улкан матрёшка кўринишидаги меҳмонхона жойлашган бўлиб, унинг ичида 450 та ҳашаматли хоналар бўлиб, ички қисми Россия империяси услубида қилинган.

10. Лондондаги Тауэр кўприги

2012 йилда Сучжоуда қурилган Тауэр кўприги Лондоннинг машҳур иншоотнинг нусхасидир. Аммо, асл тузилишдан фарқли ўлароқ, Хитой кўприги 2 эмас, 4 минорага эга ва марказий қисми кўтарилмайди. Хитой нусхасининг ҳар бир минораси баландлиги 40 м, асл миноралари Темза дарёсидан 65 метр баландликда кўтарилган, аммо бир неча йил олдин Сучжоу кўприги тўлиқ реконструктсия қилинган ва минорага ўхшашликни йўқотган.

11. Темзадаги шаҳарча

2001 йилдан бошлаб, Шанхайнинг атрофида янги лойиҳа бошланди, унинг доирасида бутун турар жой массивлари дунёнинг турли шаҳарлари сифатида таърифланди. Мажмуада кенг миқёсли туман Темза шаҳарчаси эди - одатий инглиз архитектураси, машҳур қизил телефон қутилари ва ҳатто Черчиллга ўрнатилган ёдгорлик мавжуд.

12. Голланд шаҳри

Нанкин шаҳридаги Мингюе кўли яқида 108 миллион долларлик квартал қурилди – бу анъанавий голланд шаҳри қиёфасини акс эттирувчи квартал эди. Бир қанча объектлар айнан голландларики билан бир хил – Биженкорф магазини ва Амстердамдаги денгиз музейи шулар жумласидандир.

13. Стоунхенж

1993 йилда очилган Пекиндаги Жаҳон парки дунёнинг 50 дан ошиқ мамлакатларининг табиий ва архитектуравий ёдгорликлари нусхасини ўз ичига олган. Масалан, бу ерда афсонавий Британиядаги ёдгорлик Стоунхенж репликсини топишингиз мумкин.

14. Рамзес II мақбараси

Пекиндаги паркда, шунингдек, Абу-Симбел нусхаси ҳам бўлиб, унда “кўк соқолли фиръавн” ҳайкали ҳам бор.

15. Италия Венецияси

Хитойда, сунъий каналларига эга ўз Венецияси бор. Тўлалигича италянча қурилган шаҳарча қиймати 600 млн доллар туради.

16. Флоренция квартали

Тянцзин порт шаҳри яқинида флоренцияча услубни ўзида мужассамлаштирган савдо мажмуаси бор. Бу ерда кичик каналлар, кўприклар ва уйчалар ҳамда дўконлар бор.

17. Сфинкс

2015 йил мартида Чучжоу шаҳрида қадимги Миср Сфинкси нусхасини қуриш бошланди. Унинг атрофида бир нечта пирамидалар қуриш режалаштирилган.

18. Капитолий

Фуянда 4 млн долларга Капитолий нусхаси барпо этилган. Маҳаллий аҳоли уни ҳа “Оқ уй” деб аташади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан