Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойликлар Янги йил байрамида уйда ўтирса, пул билан мукофотланади
29.01.2021 08:33,  
215

Хитойликлар Янги йил байрамида уйда ўтирса, пул билан мукофотланади
Хитойнинг айрим шаҳарларида аҳолининг Янги йил байрамини уйда ўтказиши учун пул тўлаш бошланди. Бу ҳақда  «Korrespondent.net» ёзмоқда.

Янги йил — Хитойдаги энг катта кўламли ва энг муҳим байрам. Бу йил байрам 12 февралдан 27 февралгача давом этади. Расмий равишда хитойликлар етти кун — 12–18 феврал кунлари дам олади.

«Бу коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун, айниқса, мамлакат шимоли-шарқида янги вирус ўчоқлари пайдо бўлаётган бир пайтда жуда зарур», — дея изоҳлайди шаҳар ҳокимияти уларнинг қарорини.

Баъзи шаҳарларда «байрамни уйда ўтказиш учун» минг Хитой юани(155 доллар) таклиф қилинди. Баъзиларида йирик диққатга сазовор жойларга бепул кириш имконияти берилди. Чанша шаҳар округи туманларидан бирида уйда ўтирганларга 30 гигабайт мобил Интернет, 200 та электрон китоб ва бепул маскалар тарқатилди.

Хитой ҳукумати талабига кўра, уйга қайтмоқчи бўлганлар SОВИД-19ъга топширган тести натижаси салбийлигини кўрсатиши ва 14 кунлик карантиндан ўтиши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан