Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойнинг корона вируси дунё иқтисодиётига қандай таъсир қилмоқда?
22.01.2020 16:32,  
7330

22 январ, чоршанба куни жаҳон бозорларида нефт нархи пасайишига иккита омил таъсир қилмоқда. Улардан бири Хитойнинг Ухан шаҳрида тарқалган ва ҳозирга қадар номаълум бўлиб қолаётган корона вирус билан боғлиқ хатарлар кутилиши бўлса, иккинчиси Ливия, Ироқ ҳамда Эронда нефт етказиб беришлар узилиши билан боғлиқ кутилмалар.

Брент баҳосидаги нефт нархи сешанба куни 0.9 фоизга, чоршанба куни яна 0.5 фоизга арзонлаб $64,15 га тушди.

Goldman Sachs банки прогнозларига кўра, кунлик нефтга бўлган талаб 260 минг баррелга камайган (нефтга бўлган ялпи талабнинг қарийб 3 %и).

Бугун тонгда корона вирус яна 5та мамлакатда, жумладан АҚШда қайд этилган. Корона вирусдан 9 киши вафот этди, 440 киши касалланди.

Вирус ҳақидаги хабарлар туфайли кеча Хитой бозорлари арзонлади. Бугун эса шу вақтга қадар дунёнинг энг бой одами бўлиб келаётган француз миллиардери Бернард Арнаулт 3,7 млрд долларни йўқотди ва ўз мавқейини Жефф Безосга бой берди.

Арнаулт ҳашаматли либослар ишлаб чиқарувчи Louis Vuitton брендига эгалик қилади, унинг акциялари вирус билан боғлиқ хавотирлар ва Осиё бозоридаги кейинг савдолар туфайли тушмоқда.

Мавзуга доир: Тожикистон янги вирус туфайли мамлакатга ташриф буюрган хитойликларни синчиклаб текширмоқда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан