Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойнинг Сиан шаҳрига мунтазам парвозлар бошланади
21.12.2019 09:57,  
224

Хитойга қарашли Zhejiang Loong Airlines Co. Ltd авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бажариш учун рухсат олди. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва ушбу компания ўртасидаги битимга мувофиқ кейинги йил бошидан “Сиан – Тошкент – Сиан” йўналиши бўйича қатновлар йўлга қўйилади.

Сиан – Тошкент – Сиан йўналишидаги илк чартер қатнов. 2019 йил 27 сентябр

Жорий йил 16 декабрда имзоланган келишувга кўра, Хитой авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни Airbus А-320 самолётлари билан амалга оширади. Дастлабки босқичда ушбу йўналишда ҳафтасига икки марта парвоз ташкил қилиш режалаштирилмоқда.

Zhejang Loong Airlines Co.Ltd. авиакомпанияси шу йилнинг 2019 йил 27 сентябр куни “Сиан – Тошкент – Сиан” йўналиши бўйлаб илк чартер рейсини амалга оширган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан