Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойнинг Xiaomi компанияси оммавий ишдан бўшатишни бошлади
23.12.2022 20:41,  
7

Хитойнинг Xiaomi технологик компанияси оммавий ишдан бўшатишни бошлади, у харажатларни камайтириш мақсадида ходимларининг 10 фоизини қисқартиришни режалаштирмоқда, деб ёзади Financial Times.

Xiaomi бу қадамни глобал инфляция, Хитойнинг COVID-19 эпидемияси билан кураши, шунингдек, смартфонларга бўлган талабнинг пасайиши фонида қўйишга мажбур. Даромад ва фойданинг пасайиши кетма-кет учинчи чоракда қайд этилди.

Ишдан бўшатишлар бир нечта бўлинмаларга, жумладан, смартфонлар бизнесига таъсир қилади. Компания ходимлари 2022 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра 35 мингдан ортиқ кишини ташкил этди.

Глобал смартфон бозори 2014 йилдан бери энг ёмон учинчи чоракни бошдан кечирди. Canalys бозор тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, сентябрда якунланган уч ой ичида глобал смартфон етказиб бериш тўққиз фоизга камайди ва бу пасайиш 2022 йилгача давом этди. Таҳлилчиларнинг фикрича, талабнинг пасайиш тенденцияси яна 9 ой давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан