Хивада гиламлар ҳақида филм суратга олинмоқда

Хивада гиламлар ҳақида филм суратга олинмоқда

Фото: ЎзА

Гиламлар ҳақидаги ҳужжатли фильм Хивада суратга олинмоқда, дея хабар бермоқда ЎзА.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан, 2019 йилда “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУКда миллий санъат тури бўлмиш Ўзбекистоннинг туристик потенциалини намойиш этувчи гиламдўзлик ҳақида ҳикоя қилинадиган “Гиламлар – тарих пояндози” номли 2 қисмли ҳужжатли фильм ишлаб чиқаришга туширилган.

Фото: ЎзА

Ҳозирги кунда фильм ижодкорлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида жойлашган “Хива Ичан-қалъа Давлат қўриқхона музейи”, “Ҳунармандчилик музейи”, “Хива амалий санъат ва хўжалик музейи”лари ҳамда “Хоразм гиламлари” цехида суратга олиш жараёнлари билан банд.

Гулнора Абдураҳимова директорлигида суратга олинаётган филм сценарийсини Мавлуда Тошпўлатова ёзган. Картина режессёри Александр Гамиров, оператор Умид Маликов.